- Икки нафар акангиз борми?
- Акаларимдан бири қамалиб чиқди, шу боис биз "қора рўйхат"га тушгандик. Унинг ёши ҳам бир жойга бориб қолганди. Акам намоз ўқигани учун турли оқимлар тарафдори деб ҳисоблашди ва ҳибсга олишди.
- Уни нимада айбладилар?
- Акамни «ҳизбут таҳрир" ҳаракати аъзолигига қўшиб қўйишди. Фақат намоз ўқир ва Қуръонни ўрганарди, холос.
- Уни қачон ҳибсга олишди?
- 2001 йилда. Биз уни ҳимоя қилиш мақсадида онам билан ҳокимият олдидаги намойишларда қатнашганмиз.
- Қачон озодликка чиқаришди?
- Уни озод қилишмади, сил касалига чалинди, деб айтишди. 2007 йилда Тошкентга, қамоқ жадвалига олиб келишди, ярим йилдан сўнг вафот этди.
- Унинг исми шарифи нима?
- Шоҳид Юсуфбеков. У фақат намоз ўқирди. Аллоҳ унинг руҳини раҳматига олган бўлсин! Ҳозир ҳаммани озод қилишяпти. Ўша пайтларда маҳбусларга жуда қийин эди. Улар оғир касалликка чалинсаларда, чиқаришмас эди. Биз уни шаҳар шифохонасига ётқизишларини сўраб, ёзма равишда мурожаат қилдик. Кейин, у вафот этгач, бизга унинг мурдасини беришди.
- Марғуба опа, ҳозир хонадонингизга милиционер келмайдими? Нима деб ўйлайсиз, давлат сизга бирон бир ёрдам бериши керакми, ҳаётингизда иштирок этиши керакми?
- Рўйхатдан чиқаришганидан сўнг уйимизга одамлар келишди, қандай муаммоларимиз борилиги сўрашди, яна бир марта келиб, шу саволлари беришди ва ёзиб олишди. Фақат хўжайиним ишлайди, ўзим, қизларим тикиш-бичишдан хабардормиз, тикув машинасини беришларини сўрадим, бу ҳам ўзига хос ёрдам бўлар, дедим. Кейин эса улар келиб, ҳозирча тикув машинаси йўқлигини, бизнинг шароитларимиз яхши эканини ва янада эҳтиёжманд инсонлар ҳам борлигини айтиб кетишди.
- Марғуба опа, ҳозир сизга нисбатан муносабат қандай?
- Ҳали айтганимдек, ўзгариш бор. Туман хотин-қизлар қўмитаси раисига ўхшаганларни ҳисобга олмасак. Ҳукумат тепасига янги президент келганидан одамлар ҳам ўзгарди. Лекин ҳамма ҳам эмас. Яқинда Хадичаи кубро мадрасасида таҳсил оладиган жияним шарқшунослик факультетига ҳужжатларини топширди. У ерда унга: олган балларинг яхши, араб тилидан ҳам яхши имтиҳон топширдинг, шартнома асосида ўқишга қабул қилинасан, бюджетга киришинг ҳам мумкин, - дейишган. Кейин эса тўсатдан, ректор ўранганларнинг кундузги бўлимга қабул қилинмаслиги тўғрисида буйруқ чиқарди. Энди жияним кечки бўлимга ҳужжатларини топширмоқчи. Кўряпсизми, кўп нарса эскилигича қолди, айрим мансабдорлар Президентнинг сўзларига кирмаяпти. Ҳар ким ўз ҳоҳишича иш тутяпти. Майли, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, деб умид қиламиз.